Ишчи гуруҳ деҳқон бозорларида жамоатчилик назоратини олиб боряпти

26.10.2023, 17:20

Ишчи гуруҳ деҳқон бозорларида жамоатчилик назоратини олиб боряпти

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича жойларда партия депутатлик гуруҳи вакиллари, фаол нуронийлардан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, Ишчи гуруҳ вакиллари Конимех туманидаги Марказий деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сунъий равишда оширилишини олдини олиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан куз-киш мавсумида халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таьминлаш мақсадида яратилган заҳира билан танишилди.

Ўрганишлар давомида халқ ноиблари ва жамотчилик вакиллари томонидан маҳсулот нархларини асоссиз оширмаслик, мавжуд нарх-наво белгиланган баҳода бўлиши, шунингдек, гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш лозимлиги бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+