Жомбойда OʻzLiDeP депутатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргалик ҳолати ўрганилди

31.10.2023, 11:41

Жомбойда OʻzLiDeP депутатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргалик ҳолати ўрганилди

Хабарингиз бор, партия ишчи гуруҳи белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

Халқ депутатлари OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Жомбой туман Кенгаши депутатлари томонидан тумандаги мавжуд мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргалик ҳолати ўрганилди.

Жумладан; тумандаги 56-ИДУМ ўрганилганда, мактаб 780 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 800 нафар 1 сменада ўқувчилар таълим олмоқда. Мактаб 4 қаватли, таъмирланган. Иситиш тизими кўмирга мулжалланган бўлиб, мактаб куз-қиш мавсуми учун 3 ойга 48 тонна кўмир ажратилган. Ажратилан кўмирнинг сақлаш жойи йўқлиги сабабли мавжуд кўмирни очиқ жойда сақланаётганлиги қайд этилди. Мактабда умумий 6 дона иситиш (котёл) қозонхона мавжуд, иситиш тизими ҳам тўлиқ ишга туширилмаган, таъмирлаш ишлари эса суст олиб борилаётганлиги танқид остига олинди. Худди шундай ҳолат тумандаги 28-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳ тумандаги 24, 26 - умумтаълим мактаблари ва 15, 31 -  мактабгача таълим муассаларининг бугунги кунда боғчада иситиш тизими куз-қиш мавсумига тайёр қониқарли эканлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясинининг биринчи бандида белгилаб берилган мақсадлар ижросини таъминлашда умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш юзасидан Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Зарифа Юсупова ҳисобот бериб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўриладиган чора – тадбирларни ишчи гуруҳга тақдим этди ва аниқланган камчиликларни тезкорлик билан амалга ошириш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши бўлим мудири,

Жомбой туман Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+