O’zLiDeP депутатлари сайлов округида самарали фаолият олиб боришмоқда

01.11.2023, 14:30

O’zLiDeP депутатлари сайлов округида самарали фаолият олиб боришмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизнинг қай бир нуқтасига борманг, барчасида бирдек янгиланишлар, юксалишлар бўлаётганини кўрасиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар замирида партиямиз депутатларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Маълумки, доимий тарзда халқ вакиллари ўзининг сайланган ҳудудларида бўлиб, қабул қилинган қонунлар тарғиботи, Президентимиз бошчилигида кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайлов округида бўлиш жараёнида ҳам бир қатор долзарб ишлар амалга оширилди.  

Жумладан, жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари O'zLiDeP Сиёсий  Кенгаши ижроия қўмитаси Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева Ўзбекистон туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Дастлаб туман ҳокимлиги биноси йиғилишлар залида бўлиб ўтган учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, туман соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари, сиёсий партия вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда депутат томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳасига алоҳида тўхталиб, тушунтиришлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, Конституциявий қонун лойиҳасига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ҳусусан, Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (номзодлар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга депутат М.Ходжаева 10 дан ортиқ фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини эшитди. Фуқароларнинг сув, газ, электр энергияси, банк-кредит, уй-жой, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва қайта таъмирлаш борасидаги мурожаатларига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, вақт талаб этиладиган мурожаатлар мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилиниб ҳал этиладиган бўлди.

Халқ вакили ўз сайлов округидаги фаолияти давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилишига эътибор қаратиб, уларни бартараф этишда депутатлик назорати институтидан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+