Депутат бошчилигида 200 туп кўчат экилди

06.11.2023, 18:51

Депутат бошчилигида 200 туп кўчат экилди

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Зомин туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсуми қизғин давом этмоқда.

Зомин туманида лойиҳа доирасида  кузги мавсумда 553 минг 200 туп кўчат экиш режалаштирилган.

«Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!» шиори остида амалга оширилаётган мазкур жараёнда маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига тумандаги 36-“Навоий” сайлов округидан сайланган тажрибали маслакдошимиз, партия вилоят Кенгашининг раиси Эркин Холматов бошчилигидаги бир гуруҳ партия, маҳалла ва экофаоллардан иборат ҳашарчилар “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчат экиш ишларида фаол иштирок этдилар. Мазкур маҳалла ҳудудида ҳам кузги мавсумда 3 минг тупдан ошиқ ниҳол экиш белгиланган.

Хашар олдидан партия вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов йиғилганларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган кенг кўламли ишлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Сўнгра ҳашарчилар маҳалла ҳудудидан ўтган Элобод марказий кўчасидаги йўл ёқасига,  5-умумтаълим мактаби ёнидаги бўш турган ерларга 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

Эътиборли томони, экилган кўчатларни келгусида суғориш ва парваришлаш ишларига маҳалла ва экофаоллардан иборат масъуллар белгиланди.

Шунингдек, депутат мутасаддилар ва масъул шахслар билан биргаликда маҳалладаги ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам кўздан кечирди. Кўзга ташланган камчиликларни шу ернинг ўзида бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири   

  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+