Халқ ишончи – юксак масъулият

07.11.2023, 18:06

Халқ ишончи – юксак масъулият

Жорий йил 15 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.

Ўтган давр мобайнида партия ўзига хос анъаналари ва қадриятлари шаклланиб, мамлакатимиздаги катта сиёсий кучга айланиб улгурди.  

Партиянинг халқ ишончини қозониб, мавқе ва обрўга эришишида халқ ноиблари бўлмиш депутатларимизнинг алоҳида ўрни бор. Шунингдек, маҳаллий Кенгашларда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг сони сайловдан сайловга фақат ошиб бораётгани уларнинг эл ишончини қозонаётганини кўрсатади.  

Айни пайтда Халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида партиядан сайланган жами 112 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.  

Депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари ҳамда қонунлар ва ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат этиб, муайян вазифаларни ҳал этишдир.  

Жумладан, айни пайтга қадар электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига O'zLiDePдан сайланган депутатлар 397 та депутатлик сўровини амалга оширган. Бу кўрсатгич 2022 йил 9 ойи якунига нисбатан 85 тага кўп деганидир (2022 йил 9 ойида бу кўрсаткич 312 тани ташкил этган).  

Мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро мустаҳкам алоқани йўлга қўйишда энг таъсирчан усуллардан ҳисобланади. Унда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, давлат ҳокимияти бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган ишлари кенг муҳокама этилади.  

Партия гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш 2023 йилнинг 3-чорагида 43 тага етиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 14 тага ошган. Бу жараёнда Навоий шаҳри, Қизилтепа, Конимех, Хатирчи ва Кармана туманлари партия гуруҳлари мансабдор шахс эшитувларини мақсадли ташкил этган.  

2023 йил 9 ойи давомида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссиялари томонидан ўтказилган йиғилишлар кун тартибига партиядан сайланган депутатлар томонидан 62 та масала киритилди.  

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аёллар ва ёшларга имконият ва шароитлар яратиб беришда кўмаклашилмоқда.  

Ташкилот ва корхоналар, муассасалар ва фермер хўжаликларида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари самарасида бугун аъзоларимиз сони 63 минг 799 нафарга етди. Бошланғич партия ташкилотлари сони эса 802 тани ташкил этмоқда.    

Партиямиз томонидан ёшлар билан ишлаш тизимимизни чуқур ислоҳ қилиш, бу борадаги фаолиятимизда ёшларни ўйлантирган муаммо ва қизиқишларни яхши англаган ҳолда ҳаракат қилиб, уларни ислоҳотларимизнинг ҳақиқий локомотивига айлантириш вазифаси турибди.  

Бугун ёшлар орасида партиямиз фаолиятига қизиқиш ниҳоятда катта. Буни жойларда ўтказилаётган турли тадбирларда ёшларнинг фаол иштирокидан ҳам кўриш мумкин.  

Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ва ҳудудий бўлимлар томонидан O’zLiDeP дастури, Сайловолди платформаси ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида 132 та тадбир ўтказилиб, 6,5 минг нафарга яқин ёшнинг иштироки таъминланди.  

Бугун Ўзбекистонда аёлларни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни бутун дунё кузатиб турибди. Албатта, аъзоларининг қарийб 40 фоизини аёллар ташкил қилувчи партиямиз бу борада ўзига мос бўлган ҳаракат стратегиясига эга.

“Аёллар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳалари ижобий натижалар бермоқда.  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг якуний натижаларига биноан, ўтган давр ичида навоийлик хотин-қизларнинг кўплаб вакиллари пешқадамликни эгаллаб, тижорат банкларидан ажратилган имтиёзли кредитларни олишга ҳам мушарраф бўлишди. Партиямиз электорати, депутатларимиз юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида шижоат билан меҳнат қилмоқда. Ўйлайманки, келгусида ҳам ўзимизга юклатилган юксак масъулиятни янада теран ҳис қилиб, халқ ишончини қозонган ҳолда бу борадаги эзгу ишларимизни тўхтатмаймиз.

Яшин Душанов,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши раиси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+