Биз - ташаббускор ва фидойилар сафидамиз

08.11.2023, 16:59

Биз -  ташаббускор ва фидойилар сафидамиз

Бу йил тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, хусусий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун сиёсий саҳнага чиққан O’zLiDePнинг 20 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан жойларда бир қатор партиявий тадбирлар, учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири партия Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Биз -  ташаббускор ва фидойилар сафидамиз” шиори остида ўтказилди.

O’zLiDeP ташкил этилган 2003 йил юртимиз тарихи зарварақларидан мустаҳкам ўрин олгани шубҳасиз. Негаки, ўтган йиллар давомида ушбу партия чинданда халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда етакчи партия сифатида ўзини намоён эта олди. Ўтган йиллар давомида бўлиб ўтган Президент сайловларида фақат O’zLiDeP номзодининг ғалаба қозониб келаётганлиги барча юртдошларимиз ва сайловчиларнинг ушбу сиёсий тузилмага бўлган юксак ишончидан дарак бериб турибди.

Партиянинг Қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалари ва уларнинг амалдаги натижаси ёш авлод вакиллари томонидан қизғин қўллаб-қувватланаётганлиги ҳам сир эмас.

Давра суҳбати якунида сўз олган институт проректори Файзулло Ҳамидов кўппартиявийлик шароитида жамиятимизда рўй бераётган барча ўзгаришлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилганлигини таъкидлаб O’zLiDeP бу борада ҳамиша пешқадам бўлиб келаётганини эътироф этди. Ўз сафига ташаббускор ва фидоий инсонларни бирлаштирган ушбу партиянинг бундан кейинги фаолияти янада самарали бўлишига ишонч билдирди.

Тадбир доирасида O’zLiDeP аъзолигига қабул қилишни сўраб мурожаат этган ёшларнинг 10 нафарига аъзолик гувоҳномалари ҳамда шаҳар партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.

Талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+