O'zLiDeP фаоли “Ёшлар дафтари”га киритилган 17 нафар ёшни ишли қилди

08.11.2023, 17:09

O'zLiDeP фаоли “Ёшлар дафтари”га киритилган 17 нафар ёшни ишли қилди

O'zLiDeP Уйчи туман Кенгаши томонидан "Неьматжон Афзал мебеллари" хусусий корхонасида “Ёш муаффақиятли” лойиҳаси доирасида тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Хусусий корхона раҳбари Акбаржон Дадахоновнинг таъкидлашича, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган ушбу корхона ўз фаолиятини 2006 йилда бошлаган. 2018 йилда беш юз миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш эвазига ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтирган.  Мебеллар сифатли ва харидоргирлиги туфайли буюртмалар салмоғи ошди, тушум кўпайди, кредит қарзини ҳам ўз вақтида ёпишга эришилди, қўшимча иш ўринлари яратилди. Натижада маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”га кирган  ўн етти нафар ёшлар иш билан таъминланди. Жамоада "устоз- шогирд" анъанаси ҳам давом эттирилмоқда.

Корхона раҳбарининг бу сўзларини ишчилар, ходимлар ҳам маъқулладилар. Айниқса, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаётган, турли лойиҳалар орқали хотин-қизларни, ёшларни тадбиркoрликка кенг жалб этаётган партияга ўз миннатдорликликларини билдирдилар.

Тадбир якунида эса жамоа етакчиси А.Дадахонов ҳамда 13 нафар ишчи ходимлар партия аъзолари сафига қўшилиш истагини билдирди.

  • Кўрилди
    202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+