O’zLiDeP 20 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилмоқда

09.11.2023, 16:55

O’zLiDeP 20 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Қоровулбозор туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида O’zLiDeP ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан мактабнинг педагогик жамоаси, қуйи бўғин фаоллари ва “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари  иштирокида “Спорт- соғлик гарови” шиори остида волейбол, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга партия туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундай спорт мусобақаларини ташкил этишдан кўзланган мақсад-  аҳоли айниқса, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш,  уларни спорт машғулотларига кенг жалб қилиш орқали саломатлигини  мустаҳкамлашдан иборатдир.

Шунингдек, спортнинг футбол тури билан мунтазам равишда шуғулланиш ҳам Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида фаолият олиб бораётган БПТ аъзоларининг ҳам асосий мақсадига айланган. Футбол бўйича ўтказилган республика баҳсларида ушбу корхонанинг жамоаси ғолибликка эришиб, ярим финал баҳсларига йўлланма олди. Жамоанинг ярим финал баҳсларига йўлланма олгани эса мунтазам равишда ўтказилган спорт машқларининг амалий натижаси эканлигидан далолат беради.

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+