Талаба ёшлар парламент фаолияти билан танишдилар

10.11.2023, 15:54

Талаба ёшлар парламент фаолияти билан танишдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университети талаба-ёшлар иштирокида O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ёшлар комиссияси аъзоси, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ғиёсов O'zLiDePнинг сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шаклланаётгани, парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларида ёшларнинг ҳам фаол иштирок этиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар комиссияси раиси М.Валиев томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти, қонун ва норма ижодкорлиги жараёнларида ёшлар ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, талаба-ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар тингланди.

Талаба-ёшлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биноси, музей ва кутубхона фаолияти билан яқиндан танишишди.

  • Кўрилди
    233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+