Ишчи гуруҳ томонидан оилавий поликлиникаларда иситиш тизими тайёр эмаслиги аниқланди

10.11.2023, 16:57

Ишчи гуруҳ томонидан оилавий поликлиникаларда иситиш тизими тайёр эмаслиги аниқланди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O'zLiDePнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Унга мувофиқ, бир қатор партиявий лойиҳалар, назорат таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Ишчи гуруҳ вакиллари Пайариқ туманида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг Аҳоли саломатлигини таъминлаш йўналишида белгиланган барча мақсадларнинг ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари, ишчи гуруҳ аъзолари ва  вилоят, туман Кенгаши депутатлари туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида тиббиёт бирлашмасидаги белгиланган дориларнинг сақланиш ҳолати, оналар ва болаларни соғлигини таъминлаш борасидаги қилинаётган ишлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Шифокорлар ва аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг таклифлари ва фикрлари тингланди. Бугунги кунда тумандаги тиббиёт бирлашмасига янги бино қурилган бўлиб, 460 ўринга мослаштирилиб, 263 минг аҳолига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари 21 - поликлиника тиббиёт бирлашмасига қарашли “Халқабод” оилавий шифокорлик пункити билан танишди. Мазкур поликлиникада 11 нафар шифокор ва 31 нафар ҳамширалар  14 мингта аҳолига хизмат кўрсатади.  Ишчи гуруҳ томонидани дорилар сақланиш ва тарқатилиш ҳолати ўрганилганда 120 турдаги дорилар белгиланган бўлсада 63 турдаги дорилар борлиги ва ушбу дориларни тарқатилиши бўйича бирорта ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги эътирозга сабаб бўлди. “Халқабод” оилавий шифокорлик пункити хоналари эса иситиш тизимидаги носозлик ҳолати қайд этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлари давомида мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечими бўйича туман мутасадди раҳбарларига кўрсатмалар берди. Ушбу ҳолатлар вилоят ва туман депутатлари томонидан назоратга олинди.

Нодир Тўраев,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+