O'zLiDePнинг ёшлар парламенти аъзолари Энергетика вазирлигида бўлди

13.11.2023, 16:54

O'zLiDePнинг ёшлар парламенти аъзолари  Энергетика вазирлигида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг вазирлик ва идораларга амалиёт ўташлиги жорий қилинган бўлиб, улар томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Айни мақсадда, Энергетика вазирлиги ҳамда вазирликка бириктирилган Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Энергетика вазири маслаҳатчиси С.Қурбонов сўзга чиқиб, вазирлик томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги янгиликлар, “оғир” тоифадаги ёшлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан иштирокчиларни яқиндан таништирди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи О.Собитов вазирликка бириктирилган Ёшлар парламенти аъзоларининг асосий устувор вазифалари тўғрисида маъруза қилиб, вазирлик томонидан ёшларга оид амалга оширилаётган ишларни юқори даражада эътироф этди. Вазирлик томонидан йўлга қўйилган энг намунали тажрибаларни бошқа вазирлик ва идораларда ҳам қўллаш имконияти мавжудлигини ҳамда бу борада Ёшлар парламенти яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+