Хоразмда хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

13.11.2023, 16:56

Хоразмда хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Урганч шаҳрида “Соғлом танда-соғлом ақл!” шиори остида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган мусобақада туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзарао беллашдилар. Мусобақа ғоят кўтаринки руҳда ўтиб, унда ҳар бир жамоа аъзолари бирдамлик билан ғалаба учун беллашдилар.

–Хотин-қизларни спортга кенг жалб этишда O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган спорт мусобақаларининг ўрни бениҳоя катта бўлмоқда,  – дейди партия вилоят Кенгашининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Муборак Жуманиязова. – Чунки партия ташаббуси билан ташкил этиладиган ҳар бир спорт анжуманида жисмоний маданиятни ҳамда спорт билан шуғулланишни хотин-қизларнинг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ғоясини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Қизғин муросасиз кечган баҳсларда Урганч шаҳридан “Парвоз” жамоаси 3-ўринга, Ҳазорасп туманидан “Лочин” жамоаси 2-ўринга, Урганч туманидаги “Шерюраклар” жамоаси эса 1-ўринга муносиб деб топилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мушарраф Раҳимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+