Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион лойиҳалари қўллаб-қувватланади

20.11.2023, 16:26

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион лойиҳалари қўллаб-қувватланади

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлим ташаббуси билан Марғилон шаҳрида жойлашган IT марказида «Ёш инноваторлар ва технологлар» лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ва Марғилон шаҳар Кенгаши вакиллари, IT марказининг инноватор ва технолог ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари мазкур лойиҳанинг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталиб ўтишди, ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад - ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион ғоялар асосида лойиҳалар ишлаб чиқаётган, замонавий билимларга эга ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ҳамда салоҳиятини тўғри йўналтиришдан иборатдир.

  • Кўрилди
    255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+