Замонавий касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар фаолияти билан танишилди

22.11.2023, 16:07

Замонавий касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар фаолияти билан танишилди

“Ўзбекистон - 2030” cтратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Ёшларнинг жамоатчилик назорати” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ҳаётида учраётган муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шу билан биргаликда уларнинг мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича фикрини ўрганиш асосида давлат ва жамоат ташкилотларига таклифлар киритиш мақсадлар кўзда тутилган.

Партия вакиллари Пахтаобод туманидаги иккинчи касб-ҳунар мактабида бўлиб, ёшлар билан мулоқот қилинди. Ҳозирда ушбу масканда 526 нафар талабалар 5 хил йўналишда таҳсил олишмоқда. Бу ерда ёшларни таълим олишлари билан бирга замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб қилиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Ўқувчилар дарс давомида давлат бюджети томонидан ажратилган хом ашёлардан унумли фойдаланиб, ўз мутахассисликларини мустаҳкамлаб бормоқдалар. Қонадолатчи-ошпаз йўналишидаги 11 нафар ўқувчи қиз тумандаги “Гумбаз” пархез таомлари ошхонасида ўз иш фаолиятини бошлади. Тикувчилик йўналишини тамомлаган 48 нафар қиз ўз мутахассисликлари бўйича тумандаги “Бахт техтил” корхонасида иш билан таъминланди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати якуни юзасидан партия депутатлик гуруҳи ва доимий комиссия аъзолари билан биргаликда ўрганишлар натижаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда ишчи гуруҳ аъзоси Михаил Эгай сўз олиб, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки касаначилик билан ўз бизнесини йўлга қўяётган ёш уста ва чеварларга, шунингдек, барча ёшларга яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, уларни қўллаб-қуввватлаш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини бериб ўтди.

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+