Партия фаоллари ва депутатлар кўчат экиш акциясида фаол қатнашмоқда

22.11.2023, 16:15

Партия фаоллари ва депутатлар кўчат экиш акциясида фаол қатнашмоқда

Кўчат экиш, ободонлаштириш азалий удумларимиздан бири бўлиб, инсонларни аҳил жамоа бўлиб меҳнат қилишга, қолаверса, Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан ҳис этишга ўргатади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари қизғин паллага кирди.

Экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли учун қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, атроф муҳит мусаффолигига эришиш мазкур лойиҳадан кўзда тутилган асосий мақсад бўлиб ҳисобланади.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов бошчилигида партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талаба-ёшлари томонидан Бухоро давлат университети ҳудудига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 500 тупдан иборат мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шу куни университетнинг Бухоро шаҳри, Бухоро ва Ғиждувон туманларидаги ўқув муассасаларида ҳамда Қоракўл академик лицейи ҳудудларида ҳам O‘zLiDeP фаоллари билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида жами 2200 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мавсум охиригача ҳаммаси бўлиб 4300 туп кўчатлар ўтқазиш кўзда тутилган.

  • Кўрилди
    185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+