“Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси амалда

23.11.2023, 18:00

“Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси амалда

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова Андижон тумани “Қум кўча” МФЙга қарашли Қумкўча ва Роввот кўчаларида истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизларнинг турмуш шароити билан танишди. Ташриф давомида партия Аёллар қанотининг “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида аёлларга маънавий - моддий ёрдамлар  кўрсатилиб, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва кўрсатмалар бериш каби ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Қумкўча” МФЙда яшовчи 1974 йилда туғилган, “Аёллар дафтари”да турган Мажидова Ферузахон саломатлигида нуқсони бўлиб, ногиронлик гуруҳига чиқа олмай муаммоларга дуч келганди. Аёлнинг ногиронлик гуруҳига чиқиш бўйича мурожаати депутат томонидан ўрганиб чиқилиб, назоратга олинган эди. Ф. Мажидованинг саломатлиги бўйича тиббий маълумотномалари тегишли ташкилотга тақдим этилиб, қонуний тартибда кўриб чиқилди ва мурожаат ижобий ҳал этилди. Фуқаро ҳудудий тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасига кўра, II-гуруҳ ногиронлигига чиқарилди. 

Шунингдек, “Аёллар дафтари”да турувчи, ишсиз Гулҳумор Мирзаалимова Андижон шаҳридаги Моно марказда касб-ҳунарга ўқитилиб, чеварлик ва касаначилик ҳунарларини эгаллади. Шундай сўнг унга депутат ёрдамида субсидия ажратилиб, 2 дона замонавий тикув машинаси топширилди. Бугунги кунда у ўз уйида иш юритиб, даромад олиб келмоқда.

Ҳудудларда лойиҳа доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

  • Кўрилди
    342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+