Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди

23.11.2023, 18:49

Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди

O’zLiDeP Самарқанд вилояти ва Нуробод туман Кенгашларида тузилган депутатлар, партия фахрийлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясинининг биринчи бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида депутатлик назорати олиб борилди. Партия вакиллари умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш, тоза ичимлик сув ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш ҳолати юзасидан тумандаги 1, 10, 11-мактабларни  ўрганди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 11 - мактаби ўрганилганда синф хоналари бугунги талабга жавоб бермаслиги, хоналар ёруғллик даражаси жуда пастлиги, тоза ичимлик суви булоқдан келадиган сувдан фойдаланилаётганлиги, сувни яроқлилиги бўйича бирорта лабараториядан ўтказилган хужжатлари мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Иситиш тизими кўмир билан иситишга мулжалланган бўлиб, мактаб куз-қиш мавсуми учун 3 ойга 25 тонна кўмир ажратилган. Аммо ажратилган кўмир ушбу миқдорда эмаслиги ишчи гуруҳнинг эътирозига сабаб бўлди.

Шунингдек, 10 - мактаб 530 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 1200 нафар ўқувчи 2 сменада таълим олмоқда. 2023 йил 70 нафар битирувчилардан 53 нафари олийгоҳларга ўқишга кирганлиги ишчи гуруҳ томонидан эътироф этилди. Куз – қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилганда ушбу мактабда ҳам тоза ичимлик сувида муаммолар борлиги қайд этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари 1- мактабни бориб кўришганда 750 ўринга эга бўлган мазкур мактабда 1500 нафар ўқувчи таълим олади. Таълим муассаси маъсуллари мактабда синф хоналари етишмаслигини ишчи гуруҳ аъзоларига мурожжат қилиб, шу масалада амалий ёрдам сўрашди.

Куннинг иккинчи яримида ўрганиш якунлари бўйича Нуробод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари, туман молия бўлими мудири ҳамда туман давлат санитария ва эпидемология-осойишталик  маркази бўлим бошлиғининг  ахборотлари эшитилди. Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ ҳамда депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Мактаблардаги тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ва қўшимча бино масаласи бўйича Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши сессиясига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+