Хотин-қизлар меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишилди

27.11.2023, 17:57

Хотин-қизлар меҳнат қилаётган тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишилди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Хўжайли туманидаги “Қорақалпоқ текстил” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур тадбиркорлик субъектига Наргул Худайбергенова раҳбарлик қилиб келмоқда. Партия вакиллари ушбу тадбиркор билан суҳбатлашиш асносида “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириб ўтди. Стратегияда хотин-қизлар масаласида ҳам қатор устувор вазифалар белгилаб берилганлиги, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунлар, шунингдек, қатор фармон ва қарорлар ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар, айниқса стратегияда барча соҳалар сингари тадбиркорликни ҳам янада ривожлантириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар бўйича маълумотлар берилди.

Партия вакиллари корхонада қўл меҳнати билан қилинаётган иш жараёни билан яқиндан танишар экан, у ерда ишлаётган ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашилди, уларнинг тадбиркорликка оид фикр ва таклифлари тинглади. Тадбиркорнинг келгуси режа ва мақсадлари аниқ. Фаолиятини янада кенгайтириб, ишчи ўринлар сонини кўпайтириш, маҳалла қизларини иш билан таъминлаш, ўқув-марказларини очишни ният қилган. Тадбиркорнинг ушбу мақсадларини амалга оширишда партия доимо ёрдамга тайёргарлигини билдирди.

Мулоқот давомида партиянинг ташкил топганининг 20 йиллиги билан корхона ишчилари табрикланиб, партиянинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+