Партиянинг қутлуғ ёшини нишонлаш тадбирлари хайрли ишларга уланиб кетди

30.11.2023, 11:08

Партиянинг қутлуғ ёшини нишонлаш тадбирлари хайрли ишларга уланиб кетди

Ангрен шаҳрида партия ташкил топганлигининг қутлуғ 20 йиллиги кенг нишонланди.

Тадбирда сўз олганлар партиянинг ташкил топиш тарихи ҳақида фикр юритишаркан, мазкур жамоат ташкилотининг ўз ҳаётларидаги ўрни, унинг атрофида якдиллик билан жипслашиш орқали эришилган ютуқлар, юртимизда исон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш, эртанги фаровон ҳаётни барпо этиш йўлида олиб борилаётган эзгу ишларда партиянинг ислоҳотчилиги ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Партия Ангрен шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Мукаддам Нарбаева эса юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилаётгани хусусида тўхталди.

Бугунги тадбирни ташкиллаштиришдан кўзланган мақсад ҳам ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатлигини қайд этди.

Тантанали тадбирда шунингдек, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия акцияси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган бир гуруҳ имконияти чекланган шахсларга зарурий анжомлардан иборат партиянинг эсдалик совғалари хадя қилинди.

Тадбирда 20 йил мобайнида Ангрен шаҳридаги партия ташкилотлари сафида бирлашиб, аҳоли ўртасида унинг обрўси ва мавқеини ошириш, имиджини шакллантиришда ҳамқадамлик қилган партия фаоллари ва фахрийлари, БПТлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига партия ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан эсдалик совғалари ва ташаккурномалари тантанали равишда тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+