Кексалар ҳолидан хабар олинди

01.12.2023, 14:13

Кексалар ҳолидан хабар олинди

Ҳаётда якка-ёлғиз, қаровчисиз, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган кўнгли ўксик инсонлар доимо давлатимиз эътиборида бўлиб, ижтимоий ҳимояга олинади. Бундай инсонлар “Саховат ва Мурувват уйлари”га жойлаштириладилар.

Бугун Андижон шаҳридаги “Саховат уйи”да ана шундай турли миллатга мансуб фуқаролар истиқомат қилиб келмоқдалар. Улар нафақат давлатимиз, балки ҳамюртларимизнинг ҳам эътибори ва эъзозидадир.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни олдидан O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари билан биргаликда Андижон шаҳридаги кексалар “Саховат уйи”га ташриф буюрдилар.

Ташрифдан кўзланган мақсад, меҳр ва эътиборга муҳтож кекса инсонлар ҳолидан хабар олиш, улар кўнглини кўтариш, улар дилидаги ният ва истакларини билиш бўлди. Ташриф давомида бу маскандаги шарт-шароитлари ўрганилди.

Партия вакиллари “Саховат уйи”да яшовчи фуқаролар билан дилдан суҳбат қуриб, уларга яхши кайфият ила совғалар улашдилар. Саховатпеша юртдошларимиз ташрифидан мамнун бўлган кексалар ва “Саховат уйи” хизматчилари бу Ватанда инсон ва унинг қадри нечоғли улуғлигини яна бир бор англаб, дуолар қилдилар.

  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+