Депутат фуқаролар мурожаатини зудлик билан ҳал қилди

01.12.2023, 15:10

Депутат фуқаролар мурожаатини зудлик билан ҳал қилди

Ўз фаолияти давомида бор билими ва тажрибасини ишга солиб шу юрт, халқ фаровонлиги учун сафарбар этиб, меҳнати, олиб бораётган хайрли ва эзгу ишлари билан эл орасида қадр топаётган депутатларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлигига “Янги ариқ” маҳалласи ҳудудидан сайланган O'zLiDeP фаоли Юсуф Муродовни карманаликлар яхши билади. У халқ орасида бўлиб муаммоларни жойига чиқиб ўрганиб, ижобий ҳал этиб келмоқда.

Депутат қисқа муддатда ўз ташаббускорлиги ва ҳаракатчанлиги билан маҳалла аҳлининг ҳурматини қозонди. Хусусан, унинг саъй-ҳаракати ва тинимсиз равишда мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариши натижасида маҳалланинг “Қизилтом” кўчасидан ўтган ичимлик сув қувурининг 450 метрлик таъмир талаб қисми тўлиқ янгиланди. Натижада тамирталаб сув қувурининг мазкур қисмидан сувнинг беҳуда исроф бўлишига чек қўйилди.  

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+