Депутатлик эшитувда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди

05.12.2023, 12:02

Депутатлик эшитувда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Самарқанд шаҳарда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда тармоқлар тортиш ижроси аҳволи тўғрисида соҳа масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Самарқанд шаҳар бўлими техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи А.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Самарқанд шаҳрида бугунги кунда 550 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва ичимлик сув бўйича таъминлаганлик даражаси шаҳарда 99.1 % оқава сув хизмати бўйича 80 % ташкил этади.

Шаҳарнинг ичимлик сув таъминоти Зарафшон дарёсининг ёқасида жойлашган иккита Чупон-ота ва Дагбит сув иншоотлардан ер ости сув манбаалари орқали таъминланади. Бугунги кунда шаҳарда 123 та ичимлик сув қудуқлари (скважиналар) мавжуд бўлиб, шундан 20 таси таъмирталаб, насослар сони эса 176 дона мавжуд бўлиб шундан 46 таси таъмирталаб, шунингдек, оқова сув иншоотлари бўйича жами 357,11 км оқова суви тармоғи, шундан, 32,10 км ёки 29,5 фоизи, мавжуд 6 та оқова сувларни тозалаш иншоотлари бўлиб, 1 таси таъмирталаб эканлиги қайд этилди.

Маърузада қайд этилишича, 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича 3 та кўчада ўтган узунлиги 1.4 км диаметри 100 ва 150 мм.ли сув тармоқлари мукаммал ҳамда 9 та кўчаларидаги узунлиги 1.2 км диаметри 100, 150, 200, 600 ва 1000 мм.ли ичимлик сув тармоқлари жорий таъмирланган.

2023 йил якуни билан Республика бюджети маблағлари ҳисобидан "Обод қишоқ" дастури доирасида 3,9 млрд.сўм, манбалар ҳисобидан 2 дона сув иншоотни реконструкция қилиш ҳамда ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари қуриш режалаштирилган ишлар натижасида, шаҳар бўйича  6 877 минг нафар аҳолининг ичимлик сув ва оқова таъминоти яхшиланади.

Йиғилишда депутатлар томонидан муҳокама қилинган масалалар юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди, режалаштирилган ишлар шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+