Жиззахда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

26.12.2023, 12:37

Жиззахда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши қошида  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари турли соҳаларда ўрганишларни давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятда 34-мақсадда назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳам ўргандилар. Ўрганишлар жараёнида ёшлар билан яқиндан мулоқот ташкил қилинмоқда. Уларнинг фикр мулоҳазалари, таклифлари умумлаштирилмоқда.

- Маълумки, “Ўзбекистон 2030” стратегиясининг  “ Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш”  йўналишида  ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш мақсадида, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш орқали ёшлар қамровини 8 миллиондан ошириш, спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини 36 фоизга етказиш, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун камида 5 мингта маҳаллада спорт майдончаларини барпо этиш каби масалаллар белгиланган, дейди ишчи гуруҳ аъзоси, фаол депутатлардан бири Ғанишер Авалбоев. – Ўрганишларимиз жараёнида ушбу масалалар диққат марказимизда бўлмоқда. Яратилган шароитлар, мавжуд муаммо ва камчиликларни эса айнан ёшларнинг ўзлари яхши билишгани сабабли, ҳар сафар улар билан яқиндан мулоқот қилишга уринмоқдамиз.

Жиззах вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтган ўрганишлар жараёнида ҳам бу анъана давом эттирилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари  бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ аъзоларига берилган маълумотларга қараганда, вилоятда фаолият олиб бораётган  19 та спорт йўналишидаги таълим муассасаларида 21088 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Вилоятда 554 та умумтаълим мактаблари бўлиб, уларда таҳсил олаётган 192 мингдан ортиқ ўқувчилар турли хил спорт тўгаракларига жалб қилинган. Вилоятда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун етарлича шароитлар яратилган. Ҳудудларда 182 та сунъий қопламали футбол майдонлари бунёд этилган бўлиб, уларда кунига 7 мингдан ортиқ ёшлар ўз севимли машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин. 41 та спорт транежёр заллари ҳам кунига 2 мингга ортиқ ёшларни қабул қилиш имкониятига эга. Қолаверса, ҳар бир қишлоқда, маҳаллаларда тадбиркорлар томонидан бунёд этилаётган хусусий спорт иншоотлари ҳам кун сайин кўпайиб бормоқда. Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада, ҳар бир умумтаълим мактабларидаги ўйингоҳ ва спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланаб олинган.

Ўрганишлар жараёнида вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида  ёшлар билан яқиндан мулоқот ташкил қилинди.  Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган барча фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилди. Бу каби мулоқотларни доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Сирожиддин Аҳматов,

O’zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири,

ишчи гуруҳ аъзоси

  

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+