Партия ҳудудий кенгашлари фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

03.01.2024, 10:33

Партия ҳудудий кенгашлари фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2023 йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2024 йилда қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов сўзга чиқиб, ўтган 2023 йил муҳим сиёсий жараёнларга бой йил бўлгани, бунда партиянинг барча йўналишларда фаоллик кўрсатганлигини алоҳида эътироф этди.

Хусусан, ўтган бир йил давомида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши сафига 5 мингдан зиёд аъзолар қабул қилиниб, 51 та таянч тузилмалари янгидан очилди. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 89 мингдан зиёд аъзолар 1 087 та бошлағич ташкилотга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 3  нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 14 нафар ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 130 нафар депутатлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан аҳоли билан бевосита ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни жамоатчилик назорати тадбирлари орқали қатор масалаларни ҳал қилишда жонбозлик кўрсатди.

Партиянинг аёллар ва ёшлар йўналишида ҳам 20 дан ортиқ партиявий лойиҳалар амалга оширилиб, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга партия фаоллари кўмагида моддий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди.

Йиғилишда мазкур қилинган ишлар билан бир қаторда камчиликлар очиқ-ойдин танқид қилинди. Бунда партия ва депутатлик гуруҳлари халқ билан ишлашда янада фаоллик кўрсатиш, партиянинг бошланғич ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+