Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!

12.01.2024, 15:20

Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси  Қуролли кучлари ташкил қилинганига 32 йиллиги  ҳамда 14 январь - Ватан  ҳимоячилари куни байрами  муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир! мавзусида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишда, Она ватанимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришида миллий армиямизнинг тўтган ўрни катта эканлигини қайд этди.

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлса, сарҳадларимиз дахлсизлиги таъминлансагина  барча жабҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлади, буюк орзу-мақсадларимиз рўёбга чиқади. Шу маънода юртимиз посбонларининг масъулиятли хизматини ҳар қанча эътироф этсак, шарафласак арзийди. 

Учрашув давомида мудофаа тизимида бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида талаба ёшлар билан фикр алмашиб, байрам муносабати билан ветеран ҳарбийларимизга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+