Сурхондарёда энг яхши бизнес лойиҳа муаллифи сараланди

23.01.2024, 15:17

Сурхондарёда энг яхши бизнес лойиҳа муаллифи сараланди

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг яхши бизнес лойиҳа” танлови ўтказилди. Унда барча туманлардан ўз бизнесини йўлга қўйган ва эндиликда фаолиятини кенгайтириш ниятида бўлган тадбиркор аёллар ҳамда бу йўналишга қадам қўйиш истагида бўлган ёшлар ўзларининг бизнес режалари, лойиҳалари билан иштирок этишди.

—  Хонадонимиздаги 30 сотих ерга иссиқхона қурганмиз, — дейди шерободлик Назира Чориева. — Унда бодринг, помидор, лимон, қулупнай ҳамда гул кўчатларини парваришлаймиз. Буларга қўшимча равишда анор ҳам етиштириб, маҳаллий бозорда сотамиз. Бир йилда ўртача 100 миллион сўм даромад қиламиз. Эндиликда қўшимча ер ва кредит олиб, фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман. 

  Танлов ниҳоясида туманлардан сараланган иштирокчиларнинг фаолияти ҳайъат аъзолари томонидан кўздан кечирилди ва муносиблар ғолиб деб эълон қилинди.

—  Қарийб  беш йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, — дейди Термиз туманидаги “Айша Малак Транс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маҳлиё Турдимородова. — Асосан, тикувчилик билан шуғулланамиз ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз. 5 нафар хотин-қизни доимий, 20 нафарини эса мавсумий иш билан таъминлаганман. Бундан ташқари, қандолатчилик ва тикувчиликни ўргатадиган ўқув курслари фаолиятини ҳам йўлга қўйганмиз. Бироқ, бу билан чекланиб қолмасдан ушбу фаолиятимни янаям кенгайтириш ниятидаман. Ушбу танловда менинг бизнес лойиҳам энг яхши деб топилди. Партиянинг бундай қўллаб-қувватловидан мамнунман.

  O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+