Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат

30.01.2024, 10:06

Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат

Айни кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларда депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу муносабат билан партиянинг Жиззах вилоят Кенгашида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг бешинчи йўналишида  белгиланган 90 – мақсади юзасидан очиқ мулоқот  ташкил этилди.

Очиқ мулоқот давомида сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида дастурий ғоялар ва давлатимиз раҳбари кўтарган ташаббуслар ўз аксини топаётганига, Ўзбекистон ташқи сиёсатда илгари сураётган ташаббуслар фақат мамлакатимиз учун эмас, балки Марказий Осиё давлатлари ривожланиши учун ҳам муҳим ҳисобланишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Очиғини айтиш керак, узоқ йиллар давомида қўшни давлатлар билан борди келдилар анча камайган, чегаралар ёпилган тарзда яшашга мажбур бўлдик. Бироқ, сўнгги йилларда вазият тубдан ўзгарди. Бугунги кунда ён қўшниларимиз билан ишонч ва ҳурматга, ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган прагматик сиёсат олиб борилмоқда.

 Айни пайтда Жиззах вилоятида кўплаб миллат вакиллари тинч-тотув, баҳамжиҳат умргузаронлик қилмоқдалар.  Вилоятда 6 та ( қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс) Миллий-маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона алоқаларни кучайтириш мақсадида  “Ўзбекистон бағрикенг диёр” номи остида концерт, қардош халқлар ёзувчи, шоир ва рассомларининг бадиий асарлари кўргазмалари, турли миллатлар вакиллари иштирокидаги спорт тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.

Асрлар давомида қон-қардош, қуда-анда бўлиб яшаган қўшни халқлар ўртасида азалий борди келди тикланиб, ўзаро ҳамкорлик кучайиши халқаро майдонда  давлатимиз нуфузи янада ошишига сабаб бўлмоқда.

2024 йилда ҳам тинчликсеварлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган халқаро алоқалар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Буни Президентимиз бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитойга қилган расмий ташрифи мисолида хам кўрсак бўлади. Чин юртида бўлиб ўтган учрашувлар, расмий форумларда вилоятимиз ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация ҳам фаол иштирок этди. Ташриф давомида Президентимиз иштирокида Жиззахда электромобиллар ишлаб чиқаришга ҳам старт берилди.

Сўнгги йилларда қўшни давлатлар билан ҳам савдо-сотиқ, маданий-маърифий алоқалар кундан кун ривожланиб бормоқда. Энг муҳими қардош халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч, қуда-андачилик, яхши қўшничилик анъаналари қайта тикланди. Бу эса халқ дипломатиясини амалдаги яққол кўринишидир.

Очиқ мулоқот давомида вилоятимизда фаолият олиб бораётган Миллий-маданий марказлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, юртимизда  истиқомат қилаётган барча халқ вакиллари “Ўзбекистонни – умумий уйимиз” деб билишларини, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+