Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда
06.02.2024, 15:58
O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгашининг 2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Айни пайтда O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши таркибида 10470 фаолларни ўз сафларига бирлаштирган 96 партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Ўтган йили улар сафи 238 нафарга ошди.
Сарҳисоб онларида, шунингдек, партия Сайловолди платформасида, илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга кенг жорий қилиш, электорат вакиллари бўлган – тадбиркорлар ва фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, жойларда аҳоли орасида кичик, ўрта ва оилавий бизнесни янада ривожлантиришга кўмаклашиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи 11 нафар аъзога эга. Йиғилишда депутатлар томонидан аҳолини ташвишга солаётган муаммо ва камчиликларга партиявий воситалар билан ечим топиш, мутасаддиларнинг ҳисоботини эшитиш, депутатлик сўрови чиқариш борасидаги ишларни янада жонлантириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди.
Партиявий фаолиятдаги камчиликлар рўй рост айтиб ўтилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Шуҳрат Умаровни партия Жиззах шаҳар Кенгашига янги раис этиб сайлаш таклифи илгари сурилди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Шунингдек, жиззахлик халқ ноиблари ҳамда партия фаоллари томонидан “Ўзбекистон- 2030” стратегиясида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, партия Сайловолди дастуридаги ғояларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ҳаётга янада изчиллик билан жорий этиш борасидаги ишларни янада жонлантириш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
-
O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда
11.05.2024, 13:43
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг