Депутатлар ёшлар билан учрашди

20.02.2024, 14:24

Депутатлар ёшлар билан учрашди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Шаҳрисабз туман кенгашлари ҳамкорлигида    туман  ёшлари билан депутатларнинг учрашуви ташкил этилди.  Талабалар, “Ёшлар қаноти” аъзолари иштирок этган тадбирда сўз олганлар, партия дастурий мақсад ва вазифалари, халқ депутатлари туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар, депутатлик мақоми,  ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий билимларини шакллантириш, бандлигини таъминлаш борасида амалиётга татбиқ этилаётган партиявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Учрашувда асосан қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар,  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросини таъминлаш,  айниқса, олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлашга қаратилаётгани қайд этилди. Шунингдек, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

   - Партиямиз томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, -деди туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Арслон Узоқов. - Ёшлар бандлигини таъминлашда, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришиши ва ҳаётда ўз ўринларини топишида кичик бизнес ҳамда тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши энг асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йил Президентимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланди. Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод вакилларининг интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб этиш борасида депутатларимиз фаол ишлашяпти. Бугунги кунда юртимизда ёшларнинг илм-фан, юқори технологияларни мукаммал эгаллашлари учун барча имкониятлар яратилган.

Депутатлар билан жонли мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.  

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+