Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлар ўтмоқда

20.02.2024, 14:28

Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлар ўтмоқда

Булунғур туманидаги тиббиёт бирлашмаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармаси қошидаги партиянинг таянч бўғинларида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Йиғилишда таянч тузилмалар етакчиларининг 2023 йилдаги фаолият юзасидан ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, кун тартибидан “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг ижросидан келиб чиқиб қуйи ташкилотларнинг жорий йилга мўлжалланган аниқ ва мақсадли режалари кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш”, “Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш”, “Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш”, “Ҳудудларда бирламчи тиббий хизматни “бир қадам” тамойили асосида ташкил этиш” мақсадлари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир якунида келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва қўйи бўғин раҳбарлари фаолиятига ижобий баҳо берилиб, БПТ раислигига қайта сайланди.

Элмира Исакова,

O`zLiDeP Булунғур туман Кенгаши раиснинг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+