Ҳисобот сайлов йиғилишлари - БПТлар фаолиятидаги муҳим жараён

26.02.2024, 21:38

Ҳисобот сайлов йиғилишлари - БПТлар фаолиятидаги муҳим жараён

Маълумки, 2023 йил O’zLiDeP қуйи бўғинлари фаолиятида ҳам туб ўзгаришлар даври бўлиб қолди. Мамлактимиздаги муҳим сиёсий жараёнлар-Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясига бағишлаб ўтказилган умумхалқ референдуми, шунингдек, Президентликка муддатидан илгари ўтказилган сайловга тайёргарлик тадбирларида ҳам O’zLiDeP қуйи бўғинлари фаоллари иштирок этиб, иккала муҳим тадбирнинг мазмун-моҳияти бўйича аҳоли ўртасида партиявий нуқтаи-назардан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни ўтказди. Ана шундай муҳим жараёндан ғиждувонлик партия масъуллари ва фаоллари ҳам четда қолганлари йўқ. Ушбу йўналишдаги собитқадам фаолият жумладан ўз сафига 11517 нафар партия аъзосини бирлаштирган 72 та БПТларда белгиланган муддатларда амалга оширилди.

Пешқадам қуйи бўғинлардан бири  O’zLiDeP туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотидир. Ушбу таянч бўғинда бугунги кунда 30 нафарга яқин маслакдошлар фаолият кўрсатмоқдлар. Қуйи бўғин фаолларидан – маҳаллий Кенгаш депутатлари Замира Сафарова, Гулбаҳор Шарапова, Ўктам Қаюмов, Насрилло Мажидов сингариларнинг ташаббукорлиги, партиявий дастур ва ғояларнинг аҳоли орасига кенг тарғиб этишдаги тажрибаси, қолаверса, ҳисобот даврида улар томонидан бир қатор корхона ва ташкилотларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларида яққол кўзга ташланди.

Яқинда ушбу БПТда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида ана шулар хусусида сўз борди. Йиғилишда БПТ етакчиси Бахтиёр Исмоиловнинг ахбороти тинглани, ҳисобот давридаги фаолият қониқарли деб топилди.

БПТнинг “Ўзбекистон-2030” стратегияси ҳамда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалари белгилаб олинди. Партия қуйи бўғинининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

БПТ етакчилигига Б.Исмоилов қайта сайланди.

ҲСЙ туман бўйича давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+