Депутат талаба ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

26.02.2024, 21:40

 Депутат талаба ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусий олий таълимнинг ўрни ва аҳамияти кун сайин ортиб бормоқда. Урганч Ранч технологиялар университети ҳам айнан замонавий талабларига тўла мос келувчи, ўзининг қисқа вақтда эришган натижалари билан республикамизда муносиб ўрнига эга бўлган таълим даргоҳларидан биридир.

Мазкур университетда бўлиб ўтган “Депутат ва ёшлар” учрашувида сенатор, депутатлар ва талаба-ёшлар бунга яна бир бор гувоҳ бўлдилар.

Учрашувда Олий Мажлис сенатори Фароғат Саъдуллаева, Урганч Ранч технологиялар университети ректори, O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши депутати Журъатбек Атажонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Қудрат Бекметов, партия вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Шухрат Атажанов ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда бугунги кунда жамиятимизда, сиёсий жараёнларда бўлаётган ўзгаришлар, мамлакатимизда мавжуд сиёсий партиялар, уларнинг ўрни ва аҳамияти, айниқса O’zLiDeP орқали сиёсатда ёшлар фаоллигига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, университет фаолияти, эришилган натижалар ва галдаги вазифаларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.  

- Университетимизда мавжуд 9 та бакалавриатура ва 3 та магистратура таълим йўналишида бугунги кунда 4 мингдан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Фаолият бошлаганимизга 3 йил бўлишига қарамасдан шу кунгача Испаниянинг Барселона ва Сантяго-де-Коспостела, Италиянинг Подова, Жанубий Чехиянинг Богемия университетлари билан шартномалар имзоланган бўлиб, у ерда бизнинг иқтидорли талабаларимиз ва профессор-ўқитувчиларимиз бемалол малака ошириб келишлари мумкин ва албатта, барча сарф-ҳаражатлар университетимиз ҳисобидан қопланади. Жорий йилнинг май ойида ҳам яна 5 та ривожланган мамлакатларга халқаро ва илмий ҳамкорлик мақсадида сафар режалаштирилган. Ушбу имкониятлардан фойдаланишда эса фақат билим, иқтидор ва ташаббус зарур, - дейди университет ректори Журъатбек Атажонов. Яна бир натижани таъкидлаш жоизки, университетимизда мавжуд магистратура йўналишлари Хоразм вилоятидаги бошқа бирорта хусусий олий таълим даргоҳларида мавжуд эмас, бу йил йўналишларимиз ва талабалар қамрови ҳам янада кенгаяди.

Очиқ мулоқот давомида сенатор Фароғат Саъдуллаева талаба-қизларга юзланар экан, мамлакатимизда ёшларда жуда катта имкониятлар борлиги, ҳар бир вақтдан мазмунли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, олдинлари бўлмаган Олий Мажлис сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташкил этилгани, фаол ва ташаббускор ёшлар Сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига бириктирилган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бораётгани, қизларимиз ҳам сиёсий майдонда ўз ўрни ва сўзига эга бўлаётганини, ҳалқ манфаати ва келажаги учун Президентимиз билан бир сафда меҳнат қилиш имкониятига эришаётганликларини ғурур билан таъкидлади.

Ушбу очиқ мулоқотда қатнашаётган ҳар бир талабада ҳам бундай имконият борлигини ва бунинг учун улардан фақат ватан келажаги учун даҳлдорлик ҳисси билан яшаб, муносиб меҳнат қилишлари зарурлигини таъкидлади.

Қизиқарли маълумотларга ва кўплаб савол-жавобларга бой бўлган мулоқот якунида партияга аъзо бўлиш истагида бўлган 15 нафар талабалар O’zLiDeP аъзолигига қабул қилинди ва уларга партия гувоҳномаси ҳамда эсталик совғалари топшириди.

Нилуфар Джаббарова,

Урганч Ранч технологиялар

университети ўқитувчиси,

O’zLiDeP  фаоли

  • Кўрилди
    175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+