Ишчи гуруҳ Беруний туманида ўрганишлар олиб борди

05.03.2024, 11:27

Ишчи гуруҳ Беруний туманида ўрганишлар олиб борди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бандликни таъминлаш, даромадларни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Ишчи гуруҳ вакиллари Беруний туманида ўрганишлар олиб борди. Туманда фаолият юритаёган “Rayhon Apparel” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур тикув фабрикаси 2023 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирда 500 нафар ишчи меҳнат қилиб келмоқда. Тайёр маҳсулотлар Хитой ва Россия давлатларига буюртма асосида экспортга йўналтирмоқда. Корхонада ўрнатилган замонавий бичиш-тикиш машиналари Япония ва Германия давлатидан келтирилган, иш жараёни ва сифати эса туркиялик мутахассислар томонидан ўргатилиб келиняпти. Ўтган йили корхона томонидан 1 млн 500 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари тикув фабрикасида олиб борилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Суҳбат давомида корхона раҳбари жорий йилги режаларга асосан тўқув трикотаж йўналишида ҳам иш бошлаш бўйича дастурлар тайёр эканлигини билдирди. Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритувчилар учун яратилаётган кенг имкониятлар сабаб Ўзбекистон товарларининг жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлишига замин яратди, бу эса ўз навбатида ўзбек бизнес вакилларининг халқаро доирадаги ўзаро ҳамкорлигини янада оширди. 

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш ишлари Беруний туманидаги тиббиёт маркази ёнидаги перинатал марказининг реконструкция ишлари ва ҳудудларда аграр соҳада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида томорқа ерларидан унумли фойдаланаётган томорқачи хонадонлар фаолияти билан давом этди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+