O‘zLiDeP қошида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди

13.03.2024, 21:55

O‘zLiDeP қошида

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида мамлакатимизда ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ҳамдапартиянинг мақсад ва ғояларини ёшлар орасига тарғиб қилиш мақсадида "Волонтёрлик клуби" ташкил этилди. 

Куни кеча O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроияқўмитасида "Волонтёрлик клуби"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, қонунчиликка мувофиқ Волонтёрлик клуби фаолиятининг мақсадлари умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида экология, соғлом турмушни тарғиб қилиш каби ижтимоий аҳамиятга молик волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш мақсад қилинган.

Клуб тақдимотида Республикамиз етакчи университетларининг фаол талаба-ёшлари иштирок этдилар. Лойиҳа доирасида клуб аъзолари ижтимоий, ҳуқуқий, таълим, сиёсий ва маданий соҳаларда волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш кўзда тутилган. Шу билан биргаликда волонтёрлар сиёсий жараёнларда иштирок этиш, давлат органлари ҳамда ЎзЛиДеП фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.

  • Кўрилди
    122
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+