Онлайн ўқув ва учрашувлар самараси катта бўлмоқда

22.03.2024, 14:39

Онлайн ўқув ва учрашувлар самараси катта бўлмоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан мунтазам равишда ўқув семинарлари, учрашувлар ўтказилиб, унда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилиб борилмоқда.

Навбатдаги онлайн учрашувда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Даставвал, жорий йилнинг 2 февралида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш ва унда депутатларнинг ўрни борасида сўз юритилди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ва лойиҳалар ижроси устидан самарали назоратни амалга ошириш, қолаверса уларнинг амалга оширилишида яқиндан кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган механизм асосида ишларни ташкил этиш борасидаги долзарб вазифалар ҳам белгилаб олинди.

 Эндиликда депутатлар томонидан Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар ижроси устидан назорат ўрнатилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳар чорак якуни бўйича тегишли туман, шаҳар вилоят Кенгашларининг мажлисларида танқидий муҳокама қилинади. Жойлардаги муаммолар маҳалла еттилиги билан биргаликда “туман – вилоят – республика” даражасида  ҳал этиш тизими йўлга қўйилади.

Абдулазиз Хужаков,

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+