Депутат мактаблар ва маҳаллалар фаолиятини ўрганди

28.03.2024, 16:07

Депутат мактаблар ва маҳаллалар фаолиятини ўрганди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказяпти.

Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова дастлаб Наманган шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишувдан бошлади. Ўрганишлар давомида қатор муаммолар кўзга ташланди. Хусусан, мактаб биноси капитал таъмирлаш дастурига киритилган бўлиб, маблағ ажратилган бўлсада таъмирлаш ишлари олиб борилмаяпти. Мазкур масалани депутат ўз назоратига олиб, тегишли масъул ташкилотлар орқали ҳал қилиш чораларини кўрди.

Кейинги манзил Наманган шаҳридаги “Гулбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, маҳалла мутасаддилари билан суҳбат ўтказилди. Учрашувда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депути, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси, ёшлар ва аёллар етакчилари иштирок этишди.

Учрашув жараёнида Б.Мирзамова маҳалла тизимига катта эътибор қаратилаётгани, “маҳалла еттилиги” барча масалаларда фаол бўлаётгани, фуқаролар муаммолари шу ернинг ўзида ҳал қилинаётгани ҳамда бу борада қатор қарор қабул қилингани, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Шу билан бирга маҳалла еттилиги томонидан қилинаётган ишлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Депутат учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+