Хотин-қизлар йўналишида қилинган ишлар таҳлил қилинди

31.03.2024, 10:48

Хотин-қизлар йўналишида қилинган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хафизахон Мамаризаеванинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, туманда биринчи чорак давомида 103 нафар аёллар доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 369 нафар хотин-қизлар жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди. 626 нафар ишсиз хотин-қизлар ўз-ўзини банд қилиш орқали бандлиги таъминланишига эришилди. Жорий йилнинг икки ой давомида 43 та оилавий ажрим қайд этилиб, ўтган йилнинг шу даврига ажрим 6 тага камайган.  Ажрим ортган маҳаллаларда танқидий-таҳлилий йиғилишлар ўтказилди.

Шунингдек 16 нафар хотин-қизларнинг оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати ўрганилиб, 6 нафари “Аёллар дафтари”га киритилди. Маҳаллаларда аҳоли ўртасида эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳларни олдини олиш бўйича патранаж ҳамширалар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур масала юзасидан депутатлар томонидан соҳадаги муаммолар борлиги ҳамда уларнинг ечимлари тўғрисида тавсияларини берди.

Депутатлик эшитувда кўтарилган муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+