Вобкентда партиявий лойиҳа ижроси таъминланмоқда

04.04.2024, 11:00

Вобкентда партиявий лойиҳа ижроси таъминланмоқда

Вобкент туманида аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудуддаги маҳаллаларда жами 30 минг 839 та хонадонда 3 минг 54 та иссиқхона ташкил этилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 45 гектарни ташкил этади.

Томорқадан унумли фойдаланиш, халқимиз дастурхонини иссиқхонада пишиб етиладиган турли ноз-неъматлар билан тўлдириш, қолаверса, сабзавотчиликдаги кўчатчиликни ривожлантиришда иссиқхона хўжалигининг ўзига хос тажриба мактаби яратилган туманда ўтган йилнинг ўзида 300 тага яқин 1-3 сотихли ихчам иссиқхона аҳоли хонадонларида барпо қилинган.

Айниқса, Шакаркент, “Диёр” ва бошқа бир қатор маҳаллаларда томорқачилик маданияти шаклланиб бораётгани аҳоли бандлиги таъминлашга, уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, “Диёр” МФЙда ушбу йўналишдаги ишларда муайян натижаларга эришилаётганлигини кузатса бўлади. Ўз томорқасида иссиқхона ташкил этган тадбиркор аёллардан бири Зарина Файзуллаева хонадонига қарашли 2 сотихдан иборат экин майдонида эртапишар картошка экилган бўлиб, тез орада у билан бирга бодринг парваришига ҳам киришилади.

O‘zLiDePдан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган Ш.Саидова ўз сайлов округидаги бир қатор аҳоли истиқомат жойлари сингари З.Файзуллаева томорқа хўжалигида ҳам бўлиб, ўз амалий маслаҳат ва тавсияларини бериб келмоқда.

Шунингдек, З.Файзуллаева хонадонидаги иссиқхонада вақти-вақти билан ҳудуддаги ишсиз аёллар учун ўтказилаётган маҳорат дарслари уларнинг бандлигини таъминлаш имконини бермоқда. Шу тариқа туманда O‘zLiDePнинг “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори” лойиҳасининг ижроси таъминлаб келинмоқда.

  • Кўрилди
    155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+