Саноат соҳасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

05.04.2024, 13:05

Саноат соҳасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасида онлайн ҳамда оффлайн шаклида Саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ҳамда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш малалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда депутатлар, партия фаоллари ва соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, ҳудудларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш борасида эришилаётган натижалар, 2030 йилгача металлургия, электротехника ва қурилиш материаллари ҳамда чарм-поябзал саноатини ривожлантириш дастурлари ижроси тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбати давомида, мамлакатимизда иқтисодиётнинг “драйвер” тармоқлари учун минерал хом-ашё базаси захираларини кўпайтириш борасидаги вазифалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакиллари томонидан тушунтириб берилди. Шу билан бирга, инвестиция соҳасида эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифлар ҳам тингланди.

  • Кўрилди
    139
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+