Талаба-ёшлар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан таништирилди

08.04.2024, 16:32

Талаба-ёшлар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан таништирилди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Бухоро давлат университетида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Унда партия масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба- ёшлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда БухДУда 25 минг нафар талаба-ёшлар таҳсил олади. O’zLiDeP вилоят Кенгаши сафидаги 23266 нафар ёшларнинг аксариятини университет талаба-ёшлари ташкил этади.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов O’zLiDePнинг мамлакат ёшлари ҳаётида тутган ўрни, Ўзбекистоннинг таълим ва интеллектуал ривожланиш даражаси бўйича дунёда энг юқори рейтингга эга 30 та давлат қаторидан жой олишини таъминлашда партиявий лойиҳаларининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашувда жорий йилги Давлат дастурида белгилаб берилган ёшларга оид масалалар юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.

Учрашувда сўзга чиққан O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, жумладан, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасидаги Ёшлар парламентлари фаолиятлари бўйича, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид устувор вазифалар юзасидан тегишли маълумотларни талаба-ёшларга тақдим этди.

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан навқирон авлод вакилларининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида амалга ошириб келинаётган “Парламентда ёшлар ўрни”, “Депутат ва ёшлар учрашуви”, “Ёш тадбиркорлар лигаси”, “Менинг ғоям”, “Тадбиркорликка илк қадам”, “Ёш тадбиркор” сингари 20 дан ортиқ истиқболли лойиҳаларга кўплаб ёшларнинг қамраб олиниши уларнинг Ватанимиз равнақи ва ёруғ келажаги йўлида хизмат қиладиган етук мутахассис сифатида шаклланишига замин яратишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 Депутатлар билан жонли мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

  • Кўрилди
    153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+