Депутат яккабоғлик сайловчилар билан учрашди

19.04.2024, 14:08

Депутат яккабоғлик сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова Яккабоғ туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Туман Кенгаши депутати Наргиза Саломова ҳамроҳлигида касбга йўналтиришга ихтисослаштирилган нодавлат таълим муассасасида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Мазкур масканда хотин-қизлар учун яратилган имтиёз ва шароитлар кўздан кечирилди.  

Депутат Яккабоғ деҳқон бозоридаги шароитлар ҳамда нарх наво билан ҳам танишди. Аҳолининг бу борадаги мулоҳазаларини тинглади.

Таклифлар бор, бозорда эса савдо авжида, меваларимиз расталарни тўлдириб турибди. Бироқ бозор ташқарисидаги тартибсиз савдо расталари, озодалик борасида масъуллар масъулият билан ёндашиб, аҳоли учун янада қулайроқ муҳит яратиши лозим.

Шунингдек Айғиркул маҳалласида  депутатлар иштирокида кўчатлар экилди.

  • Кўрилди
    95
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+