Депутат ташаббуси: Олтиариқнинг барча мактабларига замонавий интерактив доскалар топширилди

24.06.2024, 12:54

Депутат ташаббуси: Олтиариқнинг барча мактабларига замонавий интерактив доскалар топширилди

“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилмоқда.

Шиддат  билан ривожланаётган бугунги замонамизда ҳар бир мамлакат келажаги барча соҳа ва лойиҳалар ривожланиши  билимли ёшларга боғлиқ.
Шу боис, давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг илк кунларидан бошлаб инсон капиталини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир босқичида сифат кўрсаткичини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Олтиариқ тумани Маданият уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳромжон Раҳмоналиев ташаббуси билан Олтиариқ туманидаги барча 47 та  умумий ўрта таълим мактаблар учун замонавий интерактив доскалар тантанали тарзда топширилди.

Ушбу электрон доскалар  ўқитувчи ва ўқувчиларнинг  интелектуал салоҳиятини ҳамда  таълим сифатини оширишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

  • Кўрилди
    95
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+