Ўзбек-туркман дўстлиги – ягона тарих, барқарор келажак пойдевори

26.04.2018, 15:02

Ўзбек-туркман дўстлиги – ягона тарих, барқарор келажак пойдевори

Жорий йилнинг 23-24 апрел кунлари Президентимиз таклифига биноан Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон делегациясининг юртимизга ташрифи – дини, урф-одати, менталитети ўзаро яқин бўлган икки қардош халқнинг тараққиётида янги босқичини бошлаб берди. Икки давлат раҳбарининг Туркманистон билан чегарадош бўлган вилоятимизга ташрифи эса барча хоразмликларни қувонтиргани ҳақиқат.

Давлат раҳбарларининг Ўзбек-туркман Дўстлик уйига ташрифлари давомида Туркман халқининг маданияти, урф-одатини ҳурмат қилган ҳолда, яратиб берилган шароитларини кўрган Гурбангули Бердимуҳамедов ўз юртида ҳам худди шундай Дўстлик уйини очишини таъкидлаб ўтди. Бу қувонарли ҳол албатта. Сабаби, икки давлатнинг олиб бораётган сиёсатида ҳам ён қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкам – устувор вазифадир. 

Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасидаги ўзаро аҳил муносабатлар хоразмлик тадбиркор ва фермерлар учун учун ҳам тарихий сана сифатида муҳрланиб қолади. Негаки вилоятимизда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун Туркманистон энг яқин бозор ҳисобланади. Имзоланган ҳужжатлар тадбиркорларлик субьектларига катта имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.  

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳам электоратимиз манфаатларини кўзлаб икки давлат тадбиркорлари ўртасида иқтисодий муносабатларни жадал ривожлантириш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

                                              Шавкат САФАРБАЕВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1996
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Казаков Машраб, Самарқанд вилояти O’zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари 2018-04-27 13:41:30

Мухтарам юртбошимизнинг сай ҳаракатлари билан олиб борилаётган миллатлар аро тотувлик ва диний бағри кенингликни таминлаш ишлари олиб борилмоқда.


O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раиси М.Матякубов2018-04-26 16:37:37

Айни кунларда юртимизда миллий қадриятларимизни янада ривож топтириш йўлдида жавлон ураётган барча тадбиркорларимиз ва бутун халқимиз номидан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+