O‘zLiDeP фаоли ўтган йил 2 сотих томорқасидан 12 млн. сўм соф даромад олди

02.05.2018, 17:25

O‘zLiDeP фаоли ўтган йил 2 сотих томорқасидан  12 млн. сўм соф даромад олди

– O‘zLiDeP фаоллари кўмагида хонадонимда бўш турган 2 сотих ер майдонида лимонария ташкил этган эдим, – дейди Учқўрғон туман “Бахриобод” МФЙда яшовчи Ҳусанбой Болтабоев. – Ўтган йили иссиқхонамизда лимон ва мандарин экиб 12 млн сўм соф даромад олдик. Бу йил ҳам партия кўмагида бепул помидор кўчатлари берилди. Бу амалий ёрдам турмуш фаровонлигимиз ва оиламиз даромадини янада оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаш керак, Учқўрғон туманида 72 БПТ фаолият кўрсатади. Мазкур қуйи тузилмалар жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 142 хонадонда томорқадан унумли фойдаланиш борасида тушунтириш ишларини олиб борди. 20 хонадонга бепул помидор ва бодринг кўчатлари  тарқатилди. Тажрибали деҳқонлар кўмагида 20 хонадон томорқалари экин экиш учун тайёр ҳолга келтирилди. “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бундай амалий ишлар аҳоли фаровонлигини ошириш, одамларнинг даромад манбаларини кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1809
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах вилояти Зарбдор туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи БПТ раиси Ў.Рахмонов2018-05-04 00:12:02

Энди томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланганлик учун солиқ имтиёзи берилади! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сон қарори билан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимига кўра, эндиликда Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, профилактика инспектори, туман касаба уюшмалари, хотин — қизлар қўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Мазкур ишчи гуруҳлари ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳишни ўрганиб чиқади. Ўрганиш натижалари умумлаштирилиб, туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 1 мартгача деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда етказилади. Ишчи гуруҳ аъзолари хонадонма-хонадон юриб мазкур қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади. Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғи ставкасининг пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тарзидаги солиқ имтиёзи берилади. Агарда бунинг акси яъни, томорқа ер участкаларида белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғининг уч баробар миқдорда ҳисобланади. Деҳқон хўжаликларига нисбатан эса ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Р.Расулов2018-05-03 16:10:33

Юртимизда тадбиркорликка қаратилаётган юксак этибор Ана шундай тадбиркорларнинг кўпайишига туртки бўлади


Агробанк АТБ Ангор туман филиали БПТ раиси Алимардон Чориев2018-05-03 14:04:15

Хакикатдан хам “O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жойларда катор ишлар олиб борилмокда.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-03 10:23:18

O‘zLiDeP фаоли ўтган йил 2 сотих томорқасидан 12 млн. сўм соф даромад олди шунга ухшаган ишблармон уста дехқонлардан иш ўрганайлик.


Қодирова Зиёда2018-05-03 10:20:31

Ҳалқимизнинг фаровонликда яшашида мана шундай имтиёзли кредитларни купайтириб турмуш фаровонлигини яхшилайлик


Санъат Исматов2018-05-02 17:55:55

Данный проект УзЛиДеП стал весьма популярень среди народа. В нашей области уже семьи сами обращаются и хотят воспользоваться возможностями нашей партии.


Жиззах вилоят Электор тармоқлари корхонаси БПТ раиси Х.Жулбеков2018-05-02 17:52:12

Ҳусанбой Болтабоев каби тадбиркорлар сафи кенгайишида O‘zLiDeP хар дойим кўмаклашишга таёр.


Ш.Худайкулова Олтинсой туман Кенгаши ишрочи котиби2018-05-02 17:49:04

“O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида худудлардаги купгина оилаларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.Партиямиз ўзининг мақсад ва вазифаларини амалда кўрсатмоқда. Ватан тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+