O‘zLiDeP кўмагида “Зафар Муҳаммаджон чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳуқуқлари тикланди

17.05.2018, 15:08

O‘zLiDeP кўмагида “Зафар Муҳаммаджон чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳуқуқлари тикланди

Косонсой туманидаги “Зафар Муҳаммаджон чорваси” кўп тармоқли фермер хўжалиги ғаллачилик, чорвачилик, асаларичилик, пиллачилик, сут ва сут маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган. Эътиборлиси, мазкур фермер хўжалиги 40 нафар ишчи-ходимни доимий иш билан таъминлаган.

Жорий йилда фермер хўжалиги раҳбари М.Раҳимов 4 гектар ер майдонига саримсоқпиёз ва пиёз экинларини эккан эди. Бироқ айрим мутасаддилар “экинлар ноқонуний экилган, шунинг учун ерни шудгор қиламиз” дея фермерга тазйиқ ўтказмоқчи бўлди.

Шу боис, М.Раҳимов ушбу масалани ҳал этишда O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгашидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркор ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни эмин-эркин фаолият юритишини таъминлашга қаттиқ бел боғлаган партия фаоллари муаммони атрофлича ўрганиб чиқди ва мазкур масалани қонуний жиҳатдан ҳал этиш учун Косонсой туман судига мурожаат қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, туман суди фермер муаммосини ижобий ҳал этиб берди.

–Туман судининг қарори билан  ҳуқуқларим тикланиб, фаолиятим қонуний деб топилди, – дейди М.Раҳимов. – Фермер хўжалигим ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда ва адолат қарор топишида яқиндан ёрдам берган O‘zLiDeP фаолларига раҳмат! Энди яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиб, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз.  

 Музаффар ТУХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP  Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1740
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саида Умаралиева Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-05-18 10:08:30

Мард, ишбилармон ва шижоатли тадбиркор, минглаб лоқайд бефарқ одамдан яхшидир. Зеро тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партиямизнинг асосий вазифасидир.


А.Абишова Томди тумани Агорбанк БПТ фаоли2018-05-18 09:44:02

Тадбиркор ва фермерларимизни қўллаб-қувватлаб муаммоларини бартараф этишда кўмакдош бўлган партиямиз фаолларидан минаддормиз.


Б.Юлдашев O‘zLiDeP Навоий вилояти ходими2018-05-18 09:40:14

Электоратимиз вакилларини ҳақ ҳуқуқларини ҳар томонлама қонуний ҳимоя қилиш партиямизнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада партиямиз томонидан кўплаб хайирили ишлар амлга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ҳам тадбиркорлик ва фермерлик соҳасини ривожланишида айрим тўсиқлар учраб турибди. Муаммоларни бартараф этишда электоратимиз вакилларини хуқуқлари тикланнишида Партиямиз фаоллари ҳар доим тиниб тинчимасдан хизмат қилишига ишонамиз.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 19:28:01

Тадбиркор ва фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш асосий вазифамиздир. Бу борада тегишли мутасадди ташкилотларнинг масъулиятини тадбиркор ва фермер ишига ҳалақит бермаслигини қонун билан қатъий белгилаб қўйиш керак. Агарда уларга ҳалақит берса маъмурий жавобгарликка тортиш лозим.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-17 19:25:11

Тадбиркорлар фермерлар уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш бизнинг асосий вазифамиздир.


Davlatbek Dedexanov2018-05-17 18:10:16

Partiyamizning sizday xodimlari borki tadbirkorlarimizning manfaatlari himoyada


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-17 17:31:11

Бундай ишларни кўриб, эшитиб барчамиз қувонамиз.


ЎзЛиДеП Фориш туман Кенгаши депутатлик гурухининг ижрочи котиби Искандарова Машхура2018-05-17 17:14:03

Партиямизнинг элоктрати бўлган тадбиркорлар ва фермерларни мавжуд муаммоларини хал этиш партиямизнинг нуфузини янада оширади ва сафимиз янада кенгайади. Фермер хўжалигини хуқуқлари тикланнишида Партиямизнинг кўмаги борлигидан хурсандмиз.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 16:47:52

Партиямизнинг асл мақсади ҳам ўзи тадбиркор ва фермерларни қўллаб қувватлашдир


Одил Ҳалимов Хатирчи туманидаги Богишамол замини ф/х рахбари2018-05-17 16:43:23

O‘zLiDeP партиясининг айниқса "тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гурухи" партия электорати булган фермерларни хақ хуқуқларини химоя қилиш бирдан бир мақсад вазифаси хисобланади албатта бундай муаммолар жойларда жуда куп учрайди мисол учун шартномадан ташкари кушимча шартнома қилиш мажбурияти ва хакозолар шундай муаммолар бартараф этилса нур устига ало нур буларди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+