O‘zLiDeP сайёр қабули: Муҳаббат Матчановага 800 минг сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратилди

20.06.2018, 10:06

O‘zLiDeP сайёр қабули: Муҳаббат Матчановага  800 минг сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Хива туманидаги “Дошёқ” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда аҳолидан уй-жой ва қўшимча томорқа ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, турар жойлар чегарасини белгилаш ва аҳолини ишга жойлаштириш каби қатор муаммолар бўйича 20 дан зиёд мурожаат келиб тушди.

Масалан, шу ҳудуда яшовчи Олимбой Исмоиловнинг қўшимча томорқа сўраб қилган мурожаати ер тузиш ва давлат кадастри туман бўлими масъул ходими Н.Қазақов томонидан ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

“Журён” маҳалласида яшовчи Назира Жуманиязованинг кам таъминланган оила экани ва уйини таъмирлаш учун қурилиш материаллари сўраб қилган мурожаати ҳам туман ҳокими ва ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан ҳомийлик асосида шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

“Гандимён” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Матчанованинг бир марталик моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам инобатга олиниб, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан энг кам иш ҳақининг 5 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам пули ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, иш сўраб мурожаат қилган Қурбанжон Авезова, Шоҳида Сабированинг муаммоси ҳам жойида ижобий ҳал қилинди.    

Шуҳрат АТАЖАНОВ,   

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дехконов Аброржон Учкуприк туман Кенгаши БПТ раиси2018-06-21 12:05:31

Сайёр қабуллар натижасида депутатларнинг фаоллигин ва масъулияти ортиши билан бир каторда, ахолининг депутатларга булган хурмат эътибори хам ортиб боряпти.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-21 09:38:25

Халқ манфаатини кўзлаб, уларнинг фаровонлиги йўлида қилинаётган ҳар қандай иш хайрлидир.


Дурдона Қобулова2018-06-20 20:26:01

Ўтказилаётган сайёр қабуллар депутатларнинг фаоллигини янда орттирди ва шу билан бирга депутатлигига масъулият билан ёндошишга ундамоқда.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-06-20 15:44:10

Партиямиз тамонидан саер учрашувлар ташкил этилиши фукараларнинг куплаб муамоларнинг ешимини топишга уз хиссасини кушияпти


Туман Статистика бўлими БПТ раиси Қаландаров Мустафо2018-06-20 14:01:02

Вилоятимизнинг Туманлардаги ўтказилаётга сайёр қабулларда ҳар-бир депутат ахолининг муаммоларини хал қилиб берса ўйлайманки ахоли биздан албатта рози бўлади.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-20 13:23:43

Сайёр қабуллар қанча кўп ўтказилса халқимизни қийнаб келаётган муаммолар шунча тез ҳал бўлади


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-20 12:30:08

Муҳтарам президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган ва жойларда ўтказилаётган ушбу сайёр қабуллар натижасида фуқаролардан келадиган мурожаатлари ўрганилиб аксарияти жойида ҳал қилиб берилиши аҳолининг ҳокимият бошқаруви органларига бўлган ишончлари янада ортишига замин бўлади.


Ў.Ғофуров Ҳалқ деутутлари Косон туман Кенгаши депутати, Истиқлол йўл қурилиш МЧЖ БПТ раиси2018-06-20 10:54:23

Сайёр қабулларни кўпроқ ташкил этиш ҳозирги кун талаби.


Ў.Ғофуров Ҳалқ деутутлари туман Кенгаши депутати, Истиқлол йўл қурилиш МЧЖ БПТ раиси2018-06-20 10:52:18

Сайёр қабуллар давомида халқимизни қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Ўз томорқасидан қўшимча даромадлар олиш учун тавсиялар берилмоқда.


Навоий вилояти Ч.Раджабов2018-06-20 10:37:38

Партиямиз томонидан ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар натижасида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар амалий ечимини топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+