Маҳмуд Тоир: O‘zLiDeP танлови кўпгина истеъдодли ижодкорларни кашф қилади
02.08.2018, 17:41
Шу кунларда O‘zLiDeP ташаббуси билан барча вилоятларда мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб “Ватаним – обод қўрғоним” номли тарғибот тадбири доирасида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” Республика ижодий танлови тақдимотига бағишланган очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Паркентнинг сўлим гўшаси – Сўқоқда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда партия фаоллари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, журналист ҳамда тадбиркорлар қатнашди.
– O‘zLiDePнинг бу хайрли ташаббуси биз ижодкорлар учун муносиб чорлов бўлди, – деди Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими масъул котиби Маҳмуд Тоир. – Етакчи партия шу орқали Президентимиз раҳнамолигида ижодкорларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир кўринишини намоён қилаётгани эътирофга лойиқ иш. Ишонаманки, мазкур танлов баҳона кўпгина истеъдодли ижодкорлар кашф қилинади. Асосийси, бугунги кун тадбиркорининг асл қиёфаси чизилишига эришилади.
– Одатда паркентлик ишбилармон дейилса, кўз олдимизга машҳур боғбонлар, тажрибали зироатчилар келади, – дейди “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров. – Аммо бугунги кузатувлар мобайнида шунга амин бўлдимки, бу ерлик заҳматкашлар янги босқичга қадам қўйибди: маҳсулотни қайта ишлаш, доривор ўсимлик етиштиришдаги ютуқларини кўриб, зўр-зўр бадиий асарлар, публицистик очерклар ёзиш керак экан, деб ўйладим. Келгусида вилоятлик ижодкорлардан бу борада катта чиқишларни кутиб қоламиз.
Очиқ мулоқотда, шунингдек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, “XXI asr” газетаси бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норқобил Жалилов, O‘zLiDeP Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент вилояти бўлими директори Зарифа Эралиева, “Оҳангарон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Беҳзод Қобуловлар ҳам танлов тўғрисидаги мулоҳазаларини билдиришди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
Фикрингизни қолдиринг