Чустлик 82 нафар ёшлар O‘zLiDePга аъзо бўлди

14.09.2018, 18:23

Чустлик 82 нафар ёшлар O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Наманган вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ Чуст туманидаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила–тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу дастурларнинг ҳаётий жиҳатлари оддий, содда тилда тушунтириб берилди.

–Болалигимдан сиёсий жараёнларга қизиқаман, – дейди тадбир иштирокчиси Зебо Алиева. – Шу боис, партия фаоллари томонидан берилган ҳар бир маълумотни диққат билан тингладим. Партия “Ёшлар қаноти”нинг “Келажак депутатлари” лойиҳаси менда катта таъсурот уйғотди. Энди ушбу лойиҳада иштирок этиб, келажакда депутат бўлмоқчиман.

Тадбирда партия сафига қўшилиш истагини билдирган 82 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Эркинжон АҲМЕДХОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP вилоят 

Кенгаши маъсул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+