O‘zLiDeP депутати тадбиркор муаммоси юзасидан сўров юборади

17.09.2018, 17:26

O‘zLiDeP депутати  тадбиркор муаммоси юзасидан сўров юборади

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Ишбилармон аёл” Республика кўрик-танловининг 2-ўрин соҳиби, “Шўрчи Дон Омад” МЧЖ раҳбари Гулсора Тангирова фаолиятини ўрганди.

Айтиш жоиз, мазкур корхонада турли бичимдаги замонавий кўрпа - ёстиқлар, чойшаблар, махсус ишчи кийимлар ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхонада 30 нафардан ортиқ хотин-қиз доимий иш билан банд.

Дарвоқе, тиниб-тинчимас бу тадбиркор яна бир хайрли ишга қўл ўрди. Аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиб, 15 турдаги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

–2014 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди тадбиркор. – Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорларга қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида кохонамиз фаолияти ривожланиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз кундан кунга ортиб бормоқда. Лекин битта муаммомиз бор. Корхонамиз ҳудудида маҳсулотларни сақлайдиган омборхонамиз йўқ. Агар 30-40 миллион сўм миқдоридаги маҳсулотимизни ички бозорда сотиш имкониятига эга бўлсак, ишчиларимизни  вақтида ойлик ва қўшимча иш ҳақи билан таъминлаймиз.

Шу масалада O‘zLiDeP фаолларидан кўмак сўраган тадбиркорнинг мурожаати халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотга сўров юбориш учун ёзиб олинди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида шунингдек, тадбиркорнинг маҳалла ҳудудидан 210 ўринли мактабгача таълим муассасаси қураётгани маълум бўлди.

Партия фаоллари янгидан бунёд этилаётган ушбу мактабгача таълим муассасаси ишлари билан ҳам яқиндан танишиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича зарур тавсиялар берди.

Матлуба ЖЎРАЕВА,

  O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши аёллар билан ишлаш

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-18 07:59:04

Тадбиркоримизнинг кейинги ишларига доим омад тилаган холда ўз мақсадлари сари илдам бориб фаолиятини кенгайтириб доимий иш билан таъминланмаган аҳолини ишга жойлаштиришдаги ҳамда жажжи кичкинтойлар учун қўрилаётган шинамгина боғча биноси таъмирланишини якунлашида ва яқин кунларда болажонларга ихтиёрига топширилишида яқиндан ёрдамларини аямаётган депутатларимизнинг келгусидаги фаолиятига омад тиламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+