Қумқўрғонда йил охирига қадар 212 млрд. 135 млн. сўмлик 111 та янги лойиҳа ишга туширилади

24.09.2018, 10:47

Қумқўрғонда йил охирига қадар  212 млрд. 135 млн. сўмлик 111 та янги лойиҳа ишга туширилади

Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман молия бўлими бошлиғи Х.Чориевнинг ҳисоботи тингланди.  

– Жорий йил давомида туман маҳаллий бюджетига қўшимча 13.8 млрд. сўм маблағ ундирилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида 4.3 млрд. сўм маблағ ундирилди, – дейди Х.Чориев. – Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда қиймати 212 млрд. 135 млн. сўмлик 111 та янги лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунга қадар жами қиймати 41 млрд. 109 млн. сўмлик 54 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 306 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, туманда етиштирилаётган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган қиймати 11 млн. 22 минг АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа доирасида 80 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланиши белгиланган.  Ҳозирги кунда барча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспорт қилинмоқда.

Шу билан бир қаторда туманда умумий қиймати 52 млн. АҚШ долларига тенг  бўлган ингичка толали пахтани қайта ишлаш орқали экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш  кўзда тутилган.

Ушбу йирик лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 6,6 минг тонна ип калава ва 2,7 минг тонна мерсеризацияланган ип калава, 655 тонна трикотаж матолари  ҳамда  1 млн. 156 минг дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

         Муҳаммади Мамадалиев,  

O‘zLiDeP Сурхондарё

вилоят Кенгаши депутатлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

otabek2019-03-22 01:28:33

Menga qolsa arzon uy joylarni boshlang'ich badal bilan ham yoki aholining ushab turgan uyini ham malum qiymatga hisoblab noshlang'ich badal puli tolansa shu maqul agar uyning tan narxi badal pulidan yuqori bolsa uni malum foizi davlat hisobida qolib qolgani naqd shaklda fuqoroga qaytarilsa shu ham menimcha yaxshi fikr


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-24 14:42:05

Ҳудудларда янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши биринчидан ушбу ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига сабаб бўлса, иккинчидан эса ҳудуддаги аҳолининг ишсиз қатлами иш билан таъминланишига эришилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+